Туркия армияси Курдистон ишчи партияси (КИП) марраларига бир неча авиаҳужумлар уюштирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Al Arabiya телеканали маълумотларига кўра, «Туркия авиацияси КИПнинг мамлакат жануби-шарқи ва Ироқнинг шимолидаги марраларига бир неча зарбалар берди». Ҳужумлар натижасида КИПнинг 49 тарафдори ҳалок бўлди.
10 октябрь, шанба куни Анқара марказида тинчликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган намойиш вақтида юз берган икки портлаш оқибатида 95 киши ҳалок бўлди, 240 дан ортиқ одам тан жароҳати олди. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ мазкур теракт учун жавобгарликни ўзига олгани йўқ, Туркия ҳукумати мазкур ҳаракат ортида КИП ҳам турган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Туркия армияси июль ойи ўрталаридан бошлаб мамлакат ҳудуди ва Ироқ шимолидаги КИПга қарши бир неча операцияларни ўтказди. Бунга жавобан КИП фаол жанговар ҳаракатларни бошлаб, деярли ҳар куни турк ҳарбий хизматчилари ва полициячиларига қарши ҳужумларни уюштирмоқда.
Изоҳ (0)