InfoCOM.UZ журнали Москвада ўтадиган инфокоммуникацион технологиялар бўйича Cisco Connect—2015 конференциясининг саккизинчи бор медиашериги этиб танланди. Бу ҳақда «Infocom.uz» хабар бермоқда.
Cisco Connect — етакчи IT-компания ва бўлимлар раҳбарлари, топ-менежерлари, мутахассислари, журналистлар ва талабалар тўпланадиган Россия ҳамда МДҲ ҳудудидаги йирик анжуманлардан бири ҳисобланади.
Бу йил анжуманнинг асосий мавзуси сифатида рақамлаштириш танланган. Мазкур танлов бутун дунёда мамлакатлар, шаҳарлар, турли компаниялар томонидан ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва инновациялар учун рақамли технологиялар жорий этилаётгани билан боғлиқ.
Конференция 17 —18 ноябрь кунлари Москвадаги халқаро савдо марказида бўлиб ўтади.