12 октябрдан бошлаб «Афросиёб» тезюрар поездига билетларни электрон шаклда харид қилиш имконияти яратилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизматига таяниб, UzDaily хабар бермоқда.
Электрон билетларни UZKART банк онлайн карталари ёрдамида сотиб олиш мумкин. Буюртма текширувдан ўтиб, тасдиқланганидан сўнг тўлов MBANK тизими орқали амалга оширилади.
Тўлов жараёнлари якунига етгач, «Eticket.uzrailway.uz» сайтида бепул электрон рўйхатдан ўтилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги билет кассаларида электрон билетларни тасдиқланган шаклдаги бланкларда олиш ҳам бепул бажарилади.
Изоҳ (0)