• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Водители Ташкента» гуруҳи: афсона ва ҳақиқат

    Роппа-роса икки йил мобайнида Facebook’даги «Водители Ташкента» ҳамжамияти иштирокчилари сони 200 тадан 37162 тага етди. Қандай қилиб ва нега? Биз «Водители Ташкента» ҳақидаги барча афсоналарга ойдинлик киритамиз.

    Фото: «Водители Ташкента»

    Фото: «Водители Ташкента»

    Йўлларимиздаги муаммолар ҳар бир шаҳарликка болаликдан аён бўлса керак. Йўқ, бу ўринда сўз носозлик, инфратузилмаларнинг йўқлиги ва шу кабилар ҳақида эмас, ҳайдовчилик маданияти ҳақида бормоқда. Агар сиз ҳеч бўлмаса бир марта сариқ чироқ ёнганда ғазаб билан берилган сигналдан сесканиб тушган, йўлдаги тўсиқдан сакраб ўтаётган пиёда сифатида «кўнгилларни ийдирган» бўлсангиз ёки йўлнинг у тарафига ўтаётган одамларни уриб кетишига сал қолган ва йўлингизни кесиб ўтган автомобиль тормози овозини эшитиб, асаб билан педални босган бўлсангиз, бу мақолани шунчаки варақлашга шошилманг. Бу мақола Сиз учун. Аниқроғи Биз ҳақимизда.

    «СТОПХАМ» ёки ҳайдовчилар нега ойнага наклейка ёпиштиришга қизиқиб қолди?

    Афсона №1: қандай наклейка ёпиштиришнинг фарқи йўқ, ҳамма «ВТ» бир хил. Йўқ, бундай эмас.

    Тонг. Шаҳар маркази. Амир Темур кўчасида иккита чорраҳа бор. Статистика бўйича бу ерда ойига иккитадан олтитагача авария бўлади. Улар орасида арзимагани ҳам, фожиалиси ҳам бор. Тошкент автомобиль шов-шувига мутлақо тайёр бўлмаган ҳоллар ҳам бўлди ва бунда йўл коммуникациялари бор-йўқлиги сабаб бўлмайди. Икки йиллар аввал интернетда авариялар ҳақида деярли ҳеч нарса ёзилмас эди, пачоқланган авто суратлари берилмас эди, ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги ёнғинни биринчи бўлиб тарқатиш ҳам урф эмас эди. Ҳайдовчилик мавзусининг қизиқарли «медиаси» ижтимоий тармоқларнинг миллий феномени асосида юзага келди. Кўкларга кўтариб мақталган ўша АКТнинг кириб келиши билан бизнинг Узнет ҳам йўл ҳаракати тўғрисидаги турли хил хабарларни бера бошлади. Ажабланадиган жойи йўқ, одамларнинг ўзлари «воқеа жойидан» олинган фотосуратлар, видеоларни баҳам кўра бошлади, ОАВ «тўлқинни тутиб олди» ва буларнинг ҳаммаси ҳафтасига йўл ҳодисаларига тааллуқли икки-уч ахборот тўпламлари ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан узатилишига олиб келди.

    Уларнинг ўзлари – Тошкент Ҳайдовчилари, улар ўзлари кунига йўл ҳаракати қоидаларини бузадиган ёки бузмайдиган касб эгалари. Айни иштирокчилар гуруҳ икки йил давомида қилган ишларнинг асосий драйвери, ташаббускори ва бевосита амалга оширувчиси.

    Воқелик: «Водители Ташкента» — Тошкент ҳайдовчилари тўғрисидаги энг биринчи ва энг катта уюшма.

    Парадокс: Ўзбекистонда расмий маълумотларга кўра, аҳолининг 1/10 қисми интернетдан фойдаланишига қарамай, уюшма Ўзбекистон сегментидаги йўналиши бўйича ўзининг фаоллиги ва динамикаси билан барчани лол қолдирмоқда. «Водители Ташкента» гуруҳи икки йилдан камроқ вақтда 200 иштирокчидан 36 мингтагача «ўсди».

    Афсона №2: ВТ маъмурлари ва шу номдаги уюшма маъмурлари лойиҳадан катта моддий фойда кўради, шунингдек, бир-бирларига душманлик қилади.

    Аввал бир киши, кейинроқ бутун жамоанинг ғайрат-шижоатига асосланган «Водители Ташкента» лойиҳаси интернетда жуда сермазмун ва воқеаларга бой икки йилни кечирди. Кўплаб ижтимоий ташаббуслар, фирма лого форматидаги ҳайдовчилар бирдамлиги, оффлайндаги учрашувлар ва асосийси, география жиҳатдан Тошкентдан анча олисларга тарқалган Ҳайдовчилар мулоқоти учун кенг майдон. Бу уюшма нима мақсадда ташкил этилган, унинг моҳияти нимада ва истиқболи қандай? Биз ғоя муаллифи, «Водители Ташкента» гуруҳининг бош маъмури Бобир Нурмуҳамедовдан сўрадик:

    – Аввалига уюшмани қизиқишлар бўйича медиа майдонча сифатида тасаввур қилган эдик. Яъни ҳар бир ҳайдовчи кириши, муаммолари ҳақида ёзиши ва жавоб олиши кўзда тутилган эди. Умуман олганда бу ғоя ҳозир ишлаяпти бироқ иштирокчилар миқдори гуруҳни ривожлантириш истиқболларига ёндашувни ўзгартиради. Қизиқишлар бўйича аввалги суҳбатлар учун эндиликда гуруҳда фойдаланувчилар жуда кўплик қилади. Савол-жавоб амалиёти учун, лентада тез-тез қатор бир хил саволлар эълон қилинади ва бир хил жавоблар ҳам уч баравар кўпроқдир. Буни ёмон деб ўйламайман. Бироқ бу икки йил ичида Тошкент ҳайдовчилари сезиларли даражада ўзгарди.

    Келажакка келганда. Режамизда гуруҳни ривожлантиришнинг икки йўналиши бор: тижорат ва ижтимоий. Гуруҳнинг айрим имкониятларини монетизация қилиш бундан бир йил аввал бошланди, хусусий магазинлар, сизга маълумки, бизнинг уюшмамиз аъзоларига муайян чегирма беради. Бу амалиёт, яна ҳайдовчилар бирдамлигига асосланган. Яъни автомобилчилар гуруҳгагина эмас, унинг асосий мақсади — мулоқот майдонига ҳам киради. Биз унга машиналар олди-сотдиси тўғрисидаги эълонлар жойлаштириш имкониятини яратамиз, ҳозир логотиплар бўйича янги лойиҳани йўлга қўйдик: компаниялар чегирма тизимини кенгайтиради, ўзлари гуруҳнинг рамзий логоси наклейкаларини чиқаради ва ўзлари уларни бепул тарқатади. Гуруҳ маъмурияти, ҳамкорлар тижорат фойдасига эга эмас: наклейкалар сотилмайди.

    Бундан ташқари, гуруҳ логотипининг моҳияти ва мақсади ҳам ижтимоий аҳамият касб этади. Ҳайдовчилик маданияти, маълумки, ўз-ўзидан шаклланмайди. Логотип яратиш ғоясини ҳайдовчиларнинг ўзлари киритди ва ўзлари амалга оширди. Мақсад–йўллардаги вазиятни яхшилаш, бир-бирларига эса эътиборлироқ ва масъулиятлироқ бўлишдир. Иштирокчиларнинг айтишларича ва ёзишларича – наклейка масъулият юкламоқда. Ўйлайманки, машинанинг орқа ойнасига логотипни ёпиштириб олган ҳар бир ҳайдовчи йўл қоидаларини икки баравар кам бузаяпти.

    Йўқ, биз бошқа гуруҳлар маъмурлари билан душман эмасмиз, мен ва менинг жамоам бунга бетараф муносабатда бўлади.

    Афсона №3: гуруҳ қаерга кетяпти, фойдали ҳеч нарса қолмади, бари бефойда.

    Айни биз сўз юритган жиҳатлардан мен гуруҳ учун катта истиқболни ва умуман йўллардаги вазиятнинг яхшиланишини кўряпман. Гуруҳ нима бўлганда ҳам ё ҳозирги кўламдагича ўсиши, ёки интернет-лойиҳа сифатида йўқ бўлиб кетиши мумкин эди. Ўйлайманки, бизнинг асосий вазифамиз – йўлларда сабрлироқ бўлишдир ва шунда биз тартиб-қоиданинг бир қисмига айланамиз. Гуруҳ бунга ёрдам беради ва олдинда бизни кўплаб қизиқарли лойиҳалар ва амалий натижалар кутяпти, деб умид қиламан. Ҳаммаси яхши бўлади!

    Иштирокчилар шарҳларидан:

    (Муаллиф орфографияси ва грамматикаси сақланиб қолинди)

    СаиД М.: ВТдан кун хабарлари ва шаҳар янгиликарини оламан!! Бу борадаги ишлари учун маъмурларга раҳмат.

    Marina B-a: Қоидаларга риоя қиладиган ҲАҚИҚИЙ ҳайдовчиларни кўришни истайман. Бу ерда уларни кузатаман (йўлларда эса омадим келмайди). + охирги ғийбатлар ва воқеалар — айбга буюрмайсиз.

    ОДИЛ Умаров: Гуруҳга янги автохабарлардан воқиф бўлиш учун кираман. Йўлларимиз, улардаги тиқилинчлар, янги белгилар, автомобилларнинг янги моделлари ҳақида билиш қизиқ. Тан олиш керакки, гуруҳ иштирокчиси бўлгач, машинани анча тартибли ҳайдайдиган ва йўл қоидаларига қатъий риоя қиладиган бўлиб қолдим. Қисқаси мен учун ВТ — қизиқарли ва фойдали гуруҳ.

    Баҳодир Аминджанов: Яхшироқ юрадиган бўлиб қолдик. Қатор постлардан кейин «огоҳлантириш» тўғрисидаги сигналдан (консолдаги қизил тугмани, тўғриси, қандай аталишини эслай олмайман) — фойдаланишларини сеза бошладим. Бундан ташқари, бурилишлар ҳақида бурилиш чироқлари орқали огоҳлантира бошлашди.

    Nozimahon Tulyaganova: ВТ гуруҳи шахсан мен ва машинам учун — фойдали маълумотларнинг катта оқими. Эслаб қолиш лозим бўлган бир талай нюанслар, ўзим учун қайдлар, телефон китобчасига ёзиб қўйишлар ва ҳоказо. Энди йўл ҳаракати қоидасини бузиш мен учун жуда уят бўлиб қолгани ҳақида умуман индамай қўя қоламан!!! Фахрийларга, болаларга ёрдам акциялари эса шундай адреналинки, улардан кейин бу хўжаликка қалбингнинг кичик бир қисмини бергандек руҳланасан. Гуруҳ аъзолари жуда яхши, гўзал, улкан истеъдодга эга инсонлар, улар билан ёнма-ён ўтириб мулоқотда бўлиш имконияти жуда кам эканидан афсусланасан.

    Муаллиф: Мадина Рўзматова

    10.10.2015, 17:00   Изоҳ (0)   43381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2021 йилгача табиий газни ҳисобга олишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими тўлиқ ўрнатилади

    10.10.2015, 09:10

    Ўзбекистонлик ҳожиларнинг сўнгги гуруҳи Ўзбекистонга қайтиб келди

    09.10.2015, 19:48

    Брайан Трейси: миллионер шахсий иши

    09.10.2015, 17:00

    Тўйтепа шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди

    09.10.2015, 15:08

    «Афросиёб» поездига онлайн тартибда билет харид қилиш имконияти яратилди

    09.10.2015, 14:48

    Тошкентда уйлар нархи тушишда давом этмоқда

    09.10.2015, 13:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 44 нафар ишчига 5,1 млрд сўм маошлари ундириб берилди

    Ўзбекистон | 13 август, 22:00

    Ҳаммага ёқади: қайта-қайта кўришга арзийдиган турк фильмлари

    Кино | 13 август, 21:45

    АҚШ Сурияга мамлакатни тиклаш бўйича ёрдам эвазига ён беришни таклиф қилди

    Дунё | 13 август, 21:36

    “Оздирувчи дори” сифатида сотилиши керак бўлган 1,3 тонна психотроп моддалар тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 13 август, 21:12

    Уч йил кутишга ҳожат қолмайди: “Уэнздей” сериалининг 3‑чи мавсуми ноябрда суратга олинади

    Кино | 13 август, 20:55

    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

    Реклама | 13 август, 19:30

    Хитойда космик чиқиндилардан қутулишнинг янги усули ихтиро қилинди

    Дунё | 13 август, 20:45

    Молдовада TikTok’даги 400 дан ортиқ канал фаолияти тўхтатилади

    Дунё | 13 август, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.