Ўзбекистонлик ҳожиларнинг сўнгги гуруҳлари 8 октябрь куни Ўзбекистонга қайтиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси (ЎМИ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ҳаж—2015» мавсуми Ўзбекистон ҳожилари учун жуда ҳам муваффақиятли ва самарали ўтди. Ҳожиларга яхши шароитлар яратиб берилди», — дейилади идора хабарида.
Қайд этишларича, ишчи гуруҳ аъзолари меҳмонхона, ошхона, қадимий қадамжоларни зиёрат қилиш, автобусларда Ҳарамга боришда, Мино водийсида тартибни сақлашда жонбозлик кўрсатди.
«Гуруҳ раҳбарлари ҳожи отахон ва онахонларнинг ҳаж амалларини бажаришига яқиндан ёрдам бериб, холис хизматлари билан ҳожиларни хурсанд қилди», — дея қўшимча қилинади ЎМИ хабарида.
Изоҳ (0)