Саудия Арабистони бошлиқ араб коалицияси Яманнинг Дамар вилоятидаги тўй маросимига авиазарба берилгани ҳақидаги хабарларни рад этмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биз Дамарда операция ўтказганимиз йўқ. Ўз-ўзидан, у ерга ҳеч қандай авиазарба ҳам берилмаган», — деди коалиция вакили Аҳмад ал-Ассирий.
Коалиция вакили мазкур авиазарба ҳақидаги хабарларни «сохта» деб атади. «Бу исёнчилар томонидан қўлланилаётган янги медиастратегия», — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Яманнинг Дамар вилоятида исёнчи хусийларнинг тарафдорлари томонидан ташкил этилган тўй маросимига авиазарба берилгани, оқибатда камида 51 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)