Бугун, 8 октябрь куни бутун дунё футболида катта байрам. Ҳар бир қитъа вакиллари мос равишда йирик футбол мусобақалари учун саралаш ўйинларини бошлайди ва давом эттиради, деб ёзади «Uff.uz».
Жанубий Америкада ЖЧ—2018 саралаши старт олса, Европада Евро—2016 саралашининг навбатдаги ўйинлари бўлиб ўтади.
Осиё қитъаси бўлса, ЖЧ—2018 саралашини бироз муқаддам бошлаганди. Бугун, 8 октябрь куни ЖЧ—2018 мусобақаси 2-саралашининг гуруҳ босқич 5-тур учрашувлари бошланади. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Манама шаҳрида маҳаллий Баҳрайн термасига қарши майдонга чиқади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.
Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган КХДР ва Филиппин термалари Тошкент вақти билан 12:00 да ўзаро майдонга тушади.
Кеча, 7 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида бош Самвел Бабаян икки терма ўртасидаги нохуш анъанага барҳам беришини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)