Йозеф Блаттер ФИФА президентлиги лавозимидан 90 кунга четлатилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Сентябрь ойи охирида амалдорга нисбатан масъулиятсизлик ва маблағни талон-тарож қилиш айби қўйилиб, унга нисбатан жиноий иш очилган эди. Аммо Блаттер уни ҳеч қандай далил-исботсиз айблаб келишаётганини таъкидлашга улгурган.
«Президент Блаттер 90 кунга эгаллаб турган лавозимидан четлатилди. Бизнинг билганимиз шу», — деб ФИФА раҳбари маслаҳатчиси Клаус Штелкернинг сўзларидан иқтибос келтиради Гуардиан.
Изоҳ (0)