«Барселона» клуби раҳбарияти Qatar Airways авиакомпанияси билан келишувни узайтиради, деб хабар беради «Uff.uz».
Қатар компанияси билан янги келишувга кўра, «Барселона» 2020 йилга қадар 290 миллион евро даромад олади.
2013 йилдан буён Каталония клубининг титул ҳомийси ҳисобланган Qatar Airways «Барселона»га йилига 65 миллион евро соф ва бонус сифатида яна 30 миллион евро тўлаб беради.
Келишув октябрь ойининг охирида эълон қилинади ва 2016 йилдан бошлаб кучга киради.
Изоҳ (0)