Исёнчи хусийлар ва Яманнинг собиқ президенти Али Абдулла Солиҳ тарафдори бўлган қўшинлар томонидан Адан шаҳри ўққа тутилиши оқибатида араб коалицияси ҳамда ҳукумат қўшинларига мансуб 15 нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, «Al-Qasr» меҳмонхонасида жойлашган Яман ҳукумати қароргоҳи, шунингдек, араб коалициясининг Адан шаҳридаги марраларига ракеталар ёрдамида зарба берилган.
Изоҳ (0)