Непалда 5 октябрь оқшомида йўловчи автобуси жарга қулаб кетди. Натижада олти киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ одам жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълум қилишича, 40 дан ортиқ йўловчиси бўлган автобус мамлакатнинг марказий қисмидаги Гулми туманига қарашли Дубичаур қишлоғи яқинида ўн метрдан ортиқ баландликдан жарга қулаб тушган.
Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳалокатга йўлнинг ўтиш қийин бўлган ҳудудида автобус ҳайдовчисининг тезликни оширганлиги сабаб бўлган.
Изоҳ (0)