Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати ҳамда 2019 йилги Осиё кубоги қўшма саралаш баҳслари иккинчи босқич учрашувлари доирасидаги Уммон — Эрон учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
8 октябрь куни Уммон пойтахти Мускат шаҳрида бўлиб ўтадиган ўйин бош ҳаками этиб Валентин Коваленко тайинланган. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов ҳамда Ҳусниддин Шодмонов ёрдам беради. Мазкур учрашувда тўртинчи ҳакам вазифасини эса Шерзод Қосимов бажаради.
Изоҳ (0)