Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати учун саралаш баҳслари давом этмоқда. Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралашдаги иккинчи учрашувда Шри-Ланкага қарши майдонга тушди ва 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди, деб хабар беради «Uff.uz».
Эътиборли томони, учрашувдаги голларнинг барчаси биринчи бўлимда киритилди. Иккинчи бўлимда ўзбекистонлик ёшлар гол уришнинг имконини топа олмади.
Эслатиб ўтамиз, саралашнинг биринчи учрашувида Ўзбекистон Бутан дарвозасига жавобсиз 7 та тўп киритган.
ОЧ саралаши
Шри-Ланка U-19 — Ўзбекистон U-19 - 0:3Голлар: Нурилло Тўхтасинов (7), Достон Иброҳимов (20), Санжар Қодирқулов (28).
Изоҳ (0)