Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов Туркиянинг Агри шаҳридаги «Челленжер» турнирида ғалаба қозонди ва ушбу туркумдаги бешинчи совринини қўлга киритди, деб хабар беради «12news.uz».
Мукофот жамғармаси 42,5 минг еврони ташкил этувчи турнирнинг ярим финалида Дўстов россиялик Константин Кравчукдан устун келган эди.
1 соату 21 дақиқа давом этган финал баҳсида эса Фаррух ҳиндистонлик Сакета Минени устидан 6:4, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ғалаба эвазига Дўстов 6,150 доллар мукофот пули ҳамда 90 рейтинг очкосига эга бўлди. Энди Фаррух мукофот жамғармаси 125 минг долларни ташкил этувчи Тошкентдаги «Челленжер» мусобақасида иштирок этади.
Изоҳ (0)