Тошкент шаҳрида 3 октябрь, шанба куни Аёллар теннис ассоциацияси (WTA)нинг теннис бўйича 17-халқаро Tashkent Open мусобақаси якунига етди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.
Жуфтлик баҳслари финалида россиялик Маргарита Гаспарян ва Александра Панова дуэти Вера Душевина (Россия) ва Катерина Синякова (Чехия) устидан 6:1, 3:6, 10:2 ҳисобида устун келди.
Яккалик баҳслари финалда эса япониялик Нао Хибино хорватиялик рақиби Донна Векични икки сетда бир хил — 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, Tashkent Open’нинг 2015 йилги баҳслари ғолибига айланди.
Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик теннисчи қизлардан фақат бир нафари мусобақанинг яккалик баҳсларида нимчорак финалга чиққан бўлса (Нигина Абдураимова швесиялик Йоханна Ларссонга мағлуб бўлганди), жуфтлик баҳсларида фақат Оқгул Омонмуродова ва Нигина Абдураимова жуфтлиги чорак финалгача етиб келганди.
Изоҳ (0)