Apple’нинг iCloud «булутли» сервисидаги «Тақвим» дастурида компания Windows операцион тизими логотипини дераза роми расми билан алмаштириб қўйди, дея хабар бермоқда Tom’s Hardware нашри.
«Қандайдир сабабга кўра, Apple ўзининг азалий рақиби устидан кулмоқчи бўлди. Сўнгги воқеалар фонида эса бу кутилмаган ҳолат бўлди», — деб ёзади нашр.
Хабарда эслатилишича, бир ой аввал Apple Microsoft вакилини янги iPad Pro тақдимотида нутқ сўзлашга таклиф қилган эди, яқинда эса Тим Кук Microsoft билан ҳамкорлик бўйича режалари борлигига ишора қилганди.
Изоҳ (0)