iOS ва Android учун Inkly мобил дастури бевосита смартфонингиздан дунёнинг ҳар қандай бурчагига фотооткритка жўнатиш имконини беради, деб ёзади «Лайфхакер».
Бунинг учун аввал зарур расмни танлаб, уни таҳрирлашингиз мумкин.
Сўнг уни қаерга ва қачон жўнатиш кераклигини кўрсатиш лозим. Карточкага босма ҳарфлар билан ва, ҳаттоки, ўз ёзувингиз билан қайд туширишингиз мумкин.
Охирги бўлиб, мактубни олувчи кишининг исм-шарифи ва манзили ҳамда хат етиб бориши керак бўлган тахминий санани кўрсатиш керак.
Шундан сўнг дастур сиз танлаган хизматлардан келиб чиқиб, нархни белгилаб беради, сиз уни PayPal ёки банк картаси ёрдамида тўлашингиз мумкин.
«Лайфхакер» мухбири буни амалда синаб кўрди. Фотооткритка вақтида ва белгиланган кўринишда кўрсатилган манзилга етиб келди:
Изоҳ (0)