«Москва — Харьков» йўловчи поезди Россиянинг Курск вилоятида тўрт кишини уриб юборди. «Эхо Москви» хабарига кўра, эрта тонгда Ржава темирйўл станциясида юз берган ҳодиса натижасида жабрланувчиларнинг барчаси вафот этган.
Полиция маълумотига кўра, ҳодиса қурбонлари — уч аёл ва бир эркак белгиланмаган жойда темирйўлни кесиб ўтишга уринган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг икки нафари бошқа поездда шу станцияга келган, иккинчи жуфтлик эса уларни кутиб олгани чиққан эди.
Ҳозирги вақтда транспорт полицияси ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ва воқеа тафсилотларини ўрганиш устида иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)