АҚШнинг Орегон штатида 26 ёшли Кристофер Шон Харпер-Мерсер ўзи ўқийдиган коллежда оммавий қотилликни амалга оширди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, Харпер-Мерсер Розберг шаҳарчасидаги Ампква коллежининг икки биносида отишма келтириб чиқарган, натижада ўн киши ҳалок бўлган, тўққиз киши яраланган.
Қайд этишларича, ҳалок бўлганларнинг уч нафари 18 ёшда эди. Шунингдек, қуролли ҳужум натижасида 67 ёшли ўқитувчи ҳам ҳалок бўлган. Харпер-Мерсернинг ўзи полиция билан бўлган отишма вақтида отиб ўлдирилган.
Фожиада омон қолган гувоҳларнинг сўзларига кўра, Харпер-Мерсер ўз қурбонларини отишдан аввал уларнинг қайси динга эътиқод қилишини сўраган ва насроний бўлиб чиққан кишиларнинг бошини ўққа тутган.
Ўқув муассасасидаги оммавий қотиллик муносабати билан АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйдаги, шунингдек, барча давлат муассасалари, мамлакат ичи ва ташқарисидаги ҳарбий ва дипломатик объектлардаги давлат байроғини тўрт кунга тушириш ҳақида кўрсатма берди.
Изоҳ (0)