Россия оролларидан бири Сахалинда бир йўла иккита табиий офат — тошқин ва довул содир бўлмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Кучли циклон ўзи билан жала ва бўрон олиб келган. Синоптикларнинг маълум қилишича, тунда ойлик ёмғирнинг учдан бир қисми ёғган ва шамол сониясига 63 метр тезликда ҳаракатланган.
Ноқулай об-ҳаво оролга бир қанча зарарлар етказган: дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлаган, машиналарни ағдарган, уйларнинг томини учириб юборган ва электр узаткичларга жиддий зиён етказган. Қирғоқ туманларидаги кўчалар сув билан қопланган. Бир неча темирйўл йўналишлари тўхтатиб қўйилган.
Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, об-ҳаво 3 октябрда ҳам ўзгармайди ва яна янги циклон келиши кузатилади.
Изоҳ (0)