Sotheby’s аукцион уйи савдолари давомида 105 тангадан иборат коллекция 26 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Sotheby’s сайтида маълум қилинишича, кимошди савдоси иштирокчиларига 1792—1830 йилларда зарб қилинган пул бирликлари таклиф қилинган.
Нумизматларнинг фикрича, савдога қўйилган тангалар орасида энг қизиқарлиси 1794 йилга оид бир долларлик кумуш танга эди — у 5 миллион долларга сотилган.
Изоҳ (0)