Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан мухтор туманида яна бир портлаш юз берди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Лючен уездидаги турар-жой биносида яна бир портлаш юз берди», — дея хабар бермоқда «РИА Новости» маҳаллий телеканал маълумотларига таяниб. Хабар беришларича, ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ.
Хитой Халқаро радиоси маълумотларига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан тонгги соат саккизда юз берган, портлаш овози жуда баланд бўлган, портлаш тўлқини ойналарни синдириб юборган.
Аввалроқ Лючен уездида юз берган бир неча портлашлар оқибатида олти киши ҳалок бўлгани, ўнлаб одамлар тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)