Жанубий Корея 2017 йилга келиб учиш масофаси 800 километргача бўлган баллистик ракеталарни қуролли кучлар ихтиёрига топширади. Бу ҳақда «Ренхап» агентлигига таяниб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Агентликнинг ҳукуматдаги манбаси маълумотларига кўра, мазкур ракеталар ёрдамида Шимолий Корея ҳудудидаги исталган ядро ва ракета объектларига зарба бериш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шимолий Корея 10 октябрь куни янги қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)