Мексика АҚШга икки нафар наркобаронни топширди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Мексика бош прокуратурасининг маълум қилишича, АҚШга жами 13 нафар судланувчи топширилган, улар орасида Барби лақабли Эдгар Вальдес ва Косс лақабли Хорхе Эдуардо Костиля каби мамлакатнинг йирик наркобаронлари бор.
Уларнинг иккиси ҳам турли жиноятлар, жумладан, зўравонлик ва наркотиклар савдоси билан шуғулланишда гумон қилиниб, қидирувда бўлган. Вальдес 2010 йили, Костиля эса 2012 йилда қўлга олинган.
Вальдес ва Костиля АҚШ адлия вазирлиги томонидан дунёдаги энг қудратли наркобарон деб тан олинган Хоакин Гусман Лоэра шу йил июль ойида Мексикадаги ўта қаттиқ қўриқландиган қамоқхонадан қочиб кетганидан сўнг АҚШ ихтиёрига топширилди.
Изоҳ (0)