Россия президенти Владимир Путин Федерация кенгашига Россия Қуролли кучларидан чет давлатларда фойдаланишга рухсат бериш таклифини кўриб чиқиш учун киритди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Россия президенти Россия Федерацияси Конституциясининг 102-моддаси 1-бўлим, «г» пунктига асосан Федерация кенгашига мамлакат Қуролли кучларидан халқаро принцип ва ҳуқуқ нормаларини инобатга олган ҳолда Россия Федерацияси ҳудудидан четда фойдаланиш таклифини киритган.
Изоҳ (0)