Twitter компанияси 140 та белги билан чекланмаган твитларни чоп этиш имконини берувчи янги маҳсулот яратмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳозирча янги хизмат қандай кўринишда бўлиши номаълум, бироқ манбаларнинг таъкидлашича, фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқда узун хабарлар чоп этиши мумкин бўлади.
Шунингдек, компания эгалари Twitter хабарлардаги белгиларни қандай ҳисоблаши зарурлигини муҳокама қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Twitter август ойида шахсий хабарлардаги белгилар чекловини бекор қилган эди.
Изоҳ (0)