Қримнинг Симферополь шаҳри марказида BMW машинаси ҳайдовчиси катта тезликда жамоат транспорти бекати олдидаги симёғочга бориб урилди. ЙТҲ вақтида бекатда бўлган мактаб ўқувчиси мўъжизавий тарзда омон қолди. Бу ҳақда Симферополь шаҳри сайти «3652.ru» хабар бермоқда.
Видеони симферополликлар ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Камералардаги маълумотга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 2015 йил, 25 сентябрь куни, соат 07:26 да содир бўлган. Видеода машина катта тезликда тўсиқни бузиб ўтиб, симёғочга урилганини кўриш мумкин. Бу пайтда мактаб ўқувчиси симёғоч ёнидан ўтиб кетаётган бўлган. Агар симёғоч бўлмаганида, машина болани уриб кетган бўлар эди.
Қрим Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси маълумотномасида ушбу авария ҳақида ёзувлар йўқ. Бундан автомобиль ҳайдовчиси жабрланмаганини хулоса қилиш мумкин.
Изоҳларда фойдаланувчилар боланинг омади келгани, автомобиль ҳайдовчисини эса жавобгарликка тортиш кераклигини таъкидламоқда.
Фойдаланувчилардан бири ҳайдовчи билан шахсан таниш эканлигини, рулда бўлган 18 ёшли йигит газ ва тормоз педалини адаштириб қўйганини қайд этди.
Изоҳ (0)