Лондон полицияси Ғарбий Европадаги энг катта масжид Байтуль-Футуҳга ўт қўйишда гумон қилинаётган икки ўсмирни қўлга олди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар беради.
Маълумотларга қараганда, қўлга олинган 14 ва 16 ёшли ўсмирлар ҳозирда полиция участкасида бўлиб турибди.
Лондоннинг жанубий қисмида жойлашган масжидда 26 сентябрь, шанба куни ёнғин юз берган эди. Бу пайтда 10,5 минг кишини ўзига сиғдира оладиган масжидда бир неча киши бўлган, холос. Улар зудлик билан эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)