Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Маккадаги ҳаж зиёрати чоғида Эрон фуқаролари ҳалок бўлгани туфайли, ўзининг БМТ Бош ассамблеясига ташрифини тўхтатиб, Теҳронга қайтади, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Эрон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Нью-Йоркка етиб келганидан буён, президент Минодаги ҳодисалар ва жабрланган эронлик зиёратчилар ҳақидаги янгиликларни кузатиб борган.
Ҳалок бўлган зиёратчиларнинг жасадлари ортилган биринчи самолёт Теҳронга 29 сентябрь куни етиб келади, шу туфайли Руҳоний АҚШни бир кун аввал тарк этади.
Маккадаги тиқилинч натижасида жами 769 киши қурбон бўлган. Улардан 169 нафари эронликлардир. Шунингдек, яна мамлакатнинг 300 га яқин фуқароси бедарак йўқолган деб эълон қилинган.
Изоҳ (0)