Россия делегацияси деярли тўлиқ таркибда БМТ Бош ассамблеяси залини Украина президенти Пётр Порошенконинг нутқига нисбатан норозилик белгиси сифатида тарк этди, дея хабар бермоқда Meduza.
Дипломатлардан бири айтишича, улар бир кишини қолдиришга қарор қилган, чунки «Россия томони ўз мухолифларини тинглаш ва уларнинг чиқишларини буткул эътиборсиз қолдирмаслик одатига эга».
Пётр Порошенко саммитда Россияни Донбассдаги урушда, Қримни босиб олишда ҳамда Украина шарқида экологик ва эпидемиологик хатарлар ошишида айблади.
Изоҳ (0)