Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард эҳтимолий кредитлар юзасидан Беларусь президенти Александр Лукашенко билан бўлиб ўтган муҳокамалар чоғида мамлакат «сиёсатини қайта йўналтиришни» тавсия этди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Лагард хоним Беларусда ҳадли сиёсатни мустаҳкамлаш бўйича сўнгги вақтларда маълум бир ўсишга эришилганини олқишлади, бироқ барқарорлик ва босқичма-босқич ўсишни қайта тиклаш учун сиёсатни қайта йўналтириш ва энг олий даражада мунтазам қўллаб-қувватлаб туриш зарурлигини қайд этди», — дейилади ХВЖ баёнотида.
Изоҳ (0)