Кеча, 25 сентябрь куни Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган мукофот жамғармаси 1 миллион 30 минг долларни ташкил қилувчи турнирнинг жуфтликлар баҳсида ярим финалга чиқди, деб хабар беради «Std.uz».
Беларуслик Александр Бурий билан жуфтлик ҳосил қилган Истомин чорак финалда австриялик Филипп Освальд ҳамда канадалик Адил Шамасдин жуфтлигига қарши 3 сет давом этган ўйинда ғалаба қозонди.
Дастлабки иккита сетда томонлар бир хил — 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Катта тай-брек шаклида ўтказилган учинчи сет ўзбек/беларусь жуфтлиги фойдасига ҳал бўлди — 13:11.
Эслатиб ўтамиз, Истомин 25 сентябрь куни St.Petersburg Open турнирининг яккалик баҳсида Доминик Тимга имкониятни бой берган эди.
Изоҳ (0)