Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг Бангладешда бўлиб ўтадиган ОЧ—2016 саралаш турнирида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси саралашнинг «А» гуруҳида Бангладеш, Шри-Ланка ҳамда Бутан ёшлар терма жамоалари билан ўйнайди.
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 27 сентябрь куни Тошкентда икки кунлик йиғинга киради. Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги терма жамоа 2 кун давомида ЖАР стадионида машғулот олиб боради ва 28 сентябрь куни Бангладешга жўнаб кетади.
Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг саралаш босқичидаги ўйинлари тақвими:
2 октябрь.Ўзбекистон U-19 – Бутан U-19
4 октябрь.Шри-Ланка U-19 – Ўзбекистон U-19
6 октябрь.Ўзбекистон U-19 – Бангладеш U-19.
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг саралаш баҳсларида иштирок этадиган таркиби:
Дарвозабонлар: Шохруҳ Раимов («Пахтакор»), Умид Ҳамроев («Пахтакор»), Акром Хўжаев («Бунёдкор»).
Ҳимоячилар: Хусниддин Ғофуров («Локомотив»), Турсунбой Рахимбердиев («Бунёдкор»), Фарруҳ Йўлдошев («Пахтакор»), Ҳушнуд Авилов («Пахтакор»), Ислом Қобилов («Бунёдкор»), Хожиакбар Алижонов («Бунёдкор»).
Ярим ҳимоячилар: Суҳроб Нуруллаев («Пахтакор»), Санжар Қодирқулов («Бунёдкор»), Достон Ибрагимов («Пахтакор»), Шароф Муҳиддинов («Насаф»), Азиз Ғаниев («Насаф»), Жаҳонгир Аҳмадов («Пахтакор»), Саиджамол Давлатжонов («Пахтакор»), Нурилло Тўхтасинов («Бунёдкор»).
Ҳужумчилар: Беҳзод Ғанижонов («Пахтакор»), Бобур Абдуҳолиқов («Насаф»), Жасур Яхшибоев («Бунёдкор»).
Изоҳ (0)