Украиналик боксчи Владимир Кличко жароҳат олди, британиялик Тайсон Фьюри билан жанг кейинга қолдирилади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
WBA, WBO, IBF ва IBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони Кличконинг Фьюри билан жанги 24 октябрь куни Дюссельдорфда бўлиб ўтиши керак эди.
«Кейинги ҳафта жанг учун янги санани эълон қиламиз. Кураш, шубҳасиз, Дюссельдорфда ўтказилади. Сотилган чипталар кучда қолади», — деди Кличконинг менежери Бёрнд Бенте.
Кличко жароҳатини 24 сентябрь, пайшанба куни Австриядаги машғулот лагерида олди.
Изоҳ (0)