Маккадан 5 километр масофада жойлашган Мино водийсидаги зиёратчилар лагерида ёнғин юз берди. Бу ҳақда, Ливаннинг «Ад-Диёр» газетасига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, олов мисрлик зиёратчиларнинг чодирларини қамраб олиб, унинг қаршисида жойлашган Ливандан келган зиёратчиларнинг лагерига ўтишига бир баҳя қолган.
Саудиялик ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган. Жабрланувчилар ҳақида ҳозирча расмий ахборот йўқ.
«Ад-Диёр»нинг аниқлик киритишича, ёнғин 24 сентябрь, пайшанба куни фожиали тиқилинч юз берган ҳудуд яқинида келиб чиққан.
Изоҳ (0)