Украина Вазирлар Маҳкамаси Россиянинг «Трансаэро» ва «Аэрофлот» авиакомпаниялари самолётларининг Украинага парвозларини тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилди. Meduza’нинг қайд этишича, ҳарбий юк олиб кетаётган ёки иккиламчи мақсадлардаги Россия ҳаво кемаларининг Украина устидан транзит парвозлари ҳам тақиқланган.
Украина бош вазири Арсений Яценюкнинг сўзларига кўра, мазкур қарор сентябрь ойи бошида Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши томонидан жорий этилган санкцияларга мувофиқ қабул қилинган.
Яценюкнинг қайд этишича, санкциялар Украина давлат органларида Россияда ишлаб чиқарилган дастурий таъминотлардан фойдаланишни ҳам тақиқлайди. «Бунда гап биринчи галда ‘Касперский антивируси’ ҳақида бормоқда», — деди Яценюк.
Изоҳ (0)