Макка яқинидаги Мино водийсида зиёратчиларнинг тўпланиб қолиши оқибатида юзага келган тиқилинч туфайли ҳалок бўлганлар сони 453 кишига етди. Бу ҳақда, Саудия Арабистони фуқаро муҳофазаси бошқармасига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Жабрланганларнинг сони эса 719 кишини ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бахтсиз ҳодиса натижасида 310 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Тиқилинч ҳаж маросимларидан бири — шайтонга тош отиш вақтида рўй берган. Маросим вақтида 100 минглаб одамлар бир жойга тўпланиб қолган ва тартибсиз ҳаракат қилган.
Ҳозирча вафот этган зиёратчиларнинг фуқаролигига ойдинлик киритилмади. Аммо воқеа асосан Саудия Арабистони фуқаролари учун мўлжалланган секторда содир бўлгани хабар берилмоқда.
Изоҳ (0)