АҚШ президенти Барака Обама мамлакатда меҳмон бўлиб турган Рим папаси Францискка кабутар ҳайкалчаси ва Рим-католик черкови томонидан авлиёлар қаторига қўшилган илк америкалик аёл яшаган уй калитини совға қилди. Бу ҳақда «RIA Новости» хабар бермоқда.
Оқ уй матбуот хизматининг таъкидлашича, тақдим этилган икки совға ҳам рамзий маънога эга. Кабутар халқаро тинчлик рамзи ва насронийликдаги тимсоллардан бири ҳисобланади. Калит эса бутун умрини қашшоқларга ёрдам беришга бағишланган ва бундан 40 йил аввал черков томонидан авлиёлар қаторига киритилган Элизабет Энн Сетоннинг Мэриленд штатидаги уйига тегишли.
Рим папасининг АҚШга ташрифи давом этмоқда.
Изоҳ (0)