АҚШнинг Сиэтл шаҳри олимлари томонидан ишлаб чиқилган GeoS сунъий интеллект тизими Америка олий ўқув муассасаларига қабул қилишда абитуриентларга ҳавола этилувчи геометрия бўйича имтиҳонни топширишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Hi-Tech Mail.ru» хабар беради.
Сунъий интеллект тизими имтиҳонда 800 баллдан 500 балл тўплади. Компьютернинг натижаси 2015 йил абитуриенти тўплаган ўртача баллга тенг.
«Тьюринг тестидан фарқли равишда SAT Reasoning Test стандартлаштирилган тести бугунги кунда бизга машина ва одамнинг қандай фикрлашини таққослаш имконини беради», — деб таъкидлайди AI2 компанияси бош директори Орен Этциони.
Изоҳ (0)