NASA астроном Алан Фридман томонидан 2015 йил 16 сентябрь куни суратга олинган Қуёшдаги протуберанец (Қуёш четидан отилиб чиқиб, ёниб турган газ алангаларидан бири) суратини кўрсатди. Бу ҳақда агентлик сайтида ахборот берилган.
Тасвирни NASA ваҳимали деб таърифлаган, бироқ протуберанецнинг ҳажми ҳақидаги ахборотни маълум қилмаган. Айни вақтда, агентлик хабарида таъкидланишича, баъзи протуберанецларнинг узунлиги кўндалангига 600 минг километрни ташкил этиши мумкин. Таққослаш учун, Қуёш тизимидаги энг катта сайёра — Юпитернинг диаметри 143 минг, Ерники эса 13 минг километрга тенг.
Протуберанецлар Қуёшнинг ташқи қобиқлари (унинг атмосфераси)дан отилиб чиқадиган музлаган плазмадан иборат бўлиб, юлдузнинг магнит майдонлари сабаб ташқи томонда кўтарилиб туради. Уларнинг таркиби Қуёш ядросига мос келади. Протуберанецларнинг пайдо бўлиши ва эволюциясини таърифлаб берувчи тўлиқ назария ҳозиргача мавжуд эмас.
Изоҳ (0)