Бутун дунё бўйлаб Skype’дан фойдаланувчилар сервисдан фойдаланиш вақтида муаммоларга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда, Skype блогида эълон қилинган ахборотга асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Тошкент вақти билан 13:20 да Skype фаолиятида носозлик юз берган. Манбанинг маълум қилишича, асосий муаммо шундаки, барча фойдаланувчиларнинг мақоми «тармоқда эмас»га ўтиб қолган. Бундан ташқари, дастур қийинчилик билан юкланиши мумкин.
Шунга қарамай, блогдаги ахборотга кўра, ҳозирча сервисда хабар йўллаш ва қўнғироқларни амалга ошириш имконияти сақланиб қолган. Дастурчилар носозликларни энг қисқа вақт оралиғида бартараф этишга ваъда бермоқда.
Twitter фойдаланувчиларининг қайд этишича, носозликлар, асосан, Skype’нинг десктоп версиясида қайд этилган, дастурнинг мобил версияси одатий тартибда ишлашда давом этмоқда.
Изоҳ (0)