Skype сервиси 21 сентябрь, душанба куни содир бўлган тўхталишдан сўнг ўз фаолиятини тиклади. Бу ҳақда компания Twitter орқали маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Skype ишидаги носозлик душанба куни бутун дунёда кузатилди. Фойдаланувчилар ўзларининг ҳисоб ёзувларига киришда муаммоларга дуч келган, буни уддалай олганлар қўнғироқ қилолмаган, чунки барча фойдаланувчилар, ҳатто шундай бўлмаса-да, «Тармоқда эмас» деб кўринган. Хабарлар ҳам баъзан манзилига етмаган.
Корпорация матбуот хизмати носозликлар b2b сегменти фойдаланувчиларига тегишли бўлмаганини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Skype тезкор хабар алмашиш, овозли алоқа ҳамда видеоқўнғироқлар амалга ошириш имконини берувчи бепул сервис бўлиб, Microsoft корпорацияси маҳсулоти ҳисобланади.
Изоҳ (0)