«Дарё» янгиликларини Telegram мессенжери орқали ўқинг! Бунинг учун Telegram’да @daryobot’ни қидиринг ва «Start» тугмасини босинг. Шунда янгиликлар сизга Telegram орқали юборилади.
Аввал Telegram’даги бот сизга ҳамма хабарларни юбориб, жонингизга тегар эди. «Баъзи муштарийларимиз ‘Дарё’ ботидан жуда кўп хабар келганидан асабийлашиб, телефонини улоқтириб юборишга мажбур бўлган», — дейди нашр раҳбари Фарҳод Файзуллаев.
Энди бу муаммо ҳал этилди. Ботнинг янги версиясида фақат энг оммабоп хабарлар юборилади. Кун бошида (соат 9:00 да) энг оммабоп учта хабар ва ҳар соатда биттадан энг кўп ўқилган хабар Telegram орқали сизга етказилади.
Бунинг учун Telegram’да @daryobot’ни қидиринг ва «Start» тугмасини босинг. Шунда янгиликлар сизга Telegram орқали юборилади.
Агар сиз «Дарё»нинг барча хабарларини ўқимоқчи бўлсангиз, бот ичида /barcha буйруғини киритинг. Шунда барча хабарлар сайтга жойланиши заҳотиёқ сизга юборилади.
Мабодо мессенжер орқали хабарларни қабул қилишни хоҳламай қолсангиз (мабодо-да), /stop буйруғини юборинг ва @daryobot’ни ўчириб ташланг. Умид қиламиз-ки, сиз ҳеч қачон бу ишни қилмайсиз :-)
Эслатиб ўтамиз, «Дарё» Ўзбекистондаги энг оммабоп интернет-нашр ҳисобланади. Август ойида сайтга 670 000, йил бошидан буён эса деярли 3 миллион киши ташриф буюрган.
Изоҳ (0)