Украина пойтахти Киевда икки йигит селфига тушишга уринаётганда ҳалок бўлди. Ҳодисалар 19 сентябрь, шанба куни рўй берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
24 ёшли Киев фуқароси эрта тонгда «Киев-Московский» темирйўл вокзали бекатида электр поезди томига чиқади, аммо суратга тушишга улгурмай, электр кучланиш симларига тегиб кетиб, кучли разряд олади. Шу куни кечки пайт 18 ёшли йигит «Киев-Петровка» темирйўл бекатида селфи тушиш учун поезд цистернаси устига чиқади, аммо у ҳам ток уриб, ҳалок бўлади.
Бундан бир ҳафта олдин, 13 сентябрда ҳам Киев вилоятининг «Переяславский» темирйўл бекатида 18 ёшли талаба йигит вагон устида селфи қилмоқчи бўлганида ток уриб, ҳаётдан кўз юмганди.
Изоҳ (0)