21 сентябрь, душанба куни Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан автоном туманида вертолёт ҳалокатга учради. Бунинг оқибатида бортда бўлган икки киши ҳам нобуд бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳалокат Лючжоу тоғли ҳудудида рўй берган. Вертолёт қулаган жойда ёнғин чиққан, ҳозирда уни ўчиришга муваффақ бўлинган.
Дастлабки маълумотга кўра, вертолёт Хубэй провинцияси фуқаролик авиакомпаниясига тегишли бўлган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)