Ўтган ҳафтада Чилида рўй берган кучли зилзила оқибатида 9 мингдан зиёд киши бошпанасиз қолди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, Interfax хабар бермоқда.
Расмийлар Кокимбо провинциясининг олис ҳудудларини текширганидан сўнг, уй-жойсиз қолган кишилар сони кескин ошди. 25 сентябрь, жума кунига қадар барча жабрланганлар тўғрисида маълумот тўплашга умид қилинмоқда.
Ички ишлар вазири ўринбосари Маҳмуд Алеуининг айтишича, зилзила қурбонлари сони ўзгармаган: 13 киши. Тўрт киши эса дом-дараксиз йўқолган.
Изоҳ (0)