Чехия пойтахти Прагадан 50 километр масофада жойлашган Влашима шаҳридаги Sellier&Bellot ҳарбий заводида 21 сентябрь, душанба куни порох портлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Чехия телевидениесининг ҳодиса жойига жалб этилган қутқарувчиларга асосланиб хабар беришича, заводда юз берган фавқулодда ҳолат натижасида ҳалок бўлганлар бор.
Ҳодисанинг қолган тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмаяпти.
Изоҳ (0)