Эйфель минораси террорчилик ҳаракати хавфи юзага келганлиги учун беш соат давомида ташриф буюрувчилар учун ёпиб қўйилди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар беради.
Катта рюкзакли шубҳали шахснинг объект очилишидан бир соат аввал у ерга кириб кетганлиги тревогага сабаб бўлди. Бу ҳолат террорчилик ҳаракатини содир этишга тайёргарлик кўрилаётганлигини тахмин қилишга олиб келди.
Полиция ва ўт ўчирувчилардан ташқари минорага унинг ташқи томонини кўздан кечириш учун вертолёт ҳам етиб келди. Куннинг иккинчи ярмида минора сайёҳлар учун ёпиб қўйилди.
Бироқ текширувга сабаб бўлган шубҳали шахс қўлга олинмади.
Изоҳ (0)