20 сентябрь, якшанба куни Хитой шимолидаги Шанси провинциясида жойлашган Тайюан космодромидан 20 та митти сунъий йўлдош юкланган «Буюк юриш-6» («Чанчжен-6») ракета-ташувчиси муваффақиятли учирилди. Бу шу туркумдаги ракеталар учун ҳисоб бўйича 210-парвоз ҳисобланади, дея хабар бермоқда «Синхуа» агентлиги.
Мазкур ташувчи экологик соф ёқилғи—керосин ва суюқ кислородда ишловчи биринчи маҳаллий ракета ҳисобланади. Хитой миллий коинот бошқармаси (CASC) вакилларининг таъкидлашича, янги ёқилғи парвозга кетадиган харажатларни камайтириш ва Хитой ракеталарининг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Изоҳ (0)