Йил охирига бориб жаҳон бўйича мобил алоқа хизматидан фойдаланувчилар сони 7 миллиард кишидан ошади. Бу ҳақда, БМТнинг Минг йиллик ривожланиш мақсадларига эришишни баҳолаш бўйича мақсадли гуруҳи ҳисоботига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мақсадли гуруҳ ҳисоб-китобларига кўра, 2015 йил охирига бориб мобил алоқа фойдаланувчилари сони 7 миллиарддан ошади ва сайёра аҳолисининг 95 фоиздан ортиғи мобил алоқа тармоқлари билан қамраб олинади», — дейилади БМТ бош қароргоҳида тарқатилган пресс-релизда.
БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаментининг 2015 йил июль ойидаги маълумотларига кўра, Ер аҳолисининг умумий сони ҳозирги вақтда 7,3 миллиард кишини ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)